Обуна бўлинг

Жамият    12:04 / 14.07.2022     914

Зоминда боғча мудираси 91 млн. сўмдан ошиқ маблағни талон-тарож қилгани аниқланди

У тарбияланувчиларнинг ота-оналари томонидан тўланган бадал пулларини тегишли тартибда кирим қилмаган.

Фото: видеодан кадр

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Зомин туманидаги 7-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 майдаги “Мактабгача таълим тизимида ота-оналар бадал тўлов миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўтказилган текширувда муассаса раҳбари тарбияланувчиларнинг ота-оналари тўлаган бадал тўловларини талон-тарож қилиб, мактабгача таълим ташкилотига моддий зарар етказилганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг январь-май ойлари давомида муассасанинг хўжалик ишлари мудираси тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан жами 91 миллион 790 минг сўмдан зиёд бадал тўловларини йиғиб олиб муассаса раҳбарига топширган.

Зомин тумани Даштобод шаҳри Бахт маҳалласида яшаб, мазкур муассаса раҳбари вазифасида ишлаб келган фуқаро ушбу пулларни тегишли тартибда мактабгача таълим ташкилоти ҳисоб рақамига кирим қилмасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!