Жамият    7:00 / 11.08.2022     500
Зоминда кузатилган сел 2000 аҳолини 30 йиллик сув манбаидан маҳрум қилди
4 сектор раҳбари ташаббуси билан бу муаммо бартараф этилди.

Зомин туманидаги Жалоир маҳалласи аҳолиси 30 йилдан буён тоғдаги булоқлардан йиғилган ичимлик сувидан фойдаланиб келади. Жорий йилги сел ва сув тошқинлари натижасида ушбу булоқларнинг кўзлари ёпилиб қолган эди. Натижада маҳаллада истиқомат қиладиган 2 000 аҳоли фойдаланиб келаётган сув оқими ҳам тўхтаб қолди.
Ёзнинг жазирама кунларида ушбу муаммо яна ҳам долзарб масалага айланди.
Ўтган ойда туман 4 сектор раҳбари Ғанишер Худойқулов аҳоли мурожаати асосида жойида ўрганиш ўтказди. Шундан сўнг қўшни Зарбдор туманидан махсус транспорт жалб этилиб, булоқларнинг лой ва сел оқиндилари босиб қолган қисмлари тозаланди.

Бу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ ичимлик суви қувурларидан илгаригидек юқори босимда аҳоли хонадонларига сув келтирилишига эришилди.
Яқинда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида ушбу қишлоқ учун янги ичимлик суви тармоғи ҳам тортилиши режалаштирилган.
