Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 19.07.2022     2102

Зоминда маст хўранда бир кишини пичоқлади

У дастлаб Тараққиёт маҳалласида жойлашган чойхонада овқатланиб бўлгач, кетиш олдидан жанжал чиқарган.

Фото: видеодан кадр

Жорий йилнинг 15 июль куни Зомин тумани “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Тараққиёт маҳалласида жойлашган чойхонада овқатланиб бўлгач, кетиш олдидан маст ҳолатда овқатланиш пулининг миқдоридан норози бўлиб жанжал кўтарган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Хўранда ва иш бошқарувчи ўртасида келиб чиққан низога Бунёдкор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро ҳам аралашиб, мижоздан еган овқатига нега пул тўламаётганини сўраганида сарҳуш хўранда қўлидаги сувенир пичоқ билан унга ҳужум қилган.

Оқибатда жабрланувчига кўплаб тан жароҳатлари етказилган ва у туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эса процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!