Обуна бўлинг

Жамият    7:53 / 16.07.2022     1261

Зоминдаги дам олиш масканида бургут тутқунликда сақланаётгани маълум бўлди

Қушни тутқунликда сақлаган шахс эса қочиб кетган. Ҳозирда унинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги “Шаршара” дам олиш масканида  5-6 та бургут қуши тутқинликда сақланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур маълумот юзасидан Зомин тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасида, Зомин тумани “Шаршара” дам олиш маскани ҳудудида  1 дона  бургут тутқинликда ушлаб турилганлиги аниқланди.  Қушни тутқинликда сақлаб турган шахс қочиб кетган. Бургут  эса экология инспекторлари томонидан табиат қўйнига қўйиб юборилди.

“Ҳозирда бургутни тутқинликда сақлаган ҳуқуқбузар шахсига аниқлик киритилмоқда. Фуқаронинг шахси аниқлангач  тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортишини маълум қиламиз”, – дейилади бошқарма хабарида.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!