Обуна бўлинг

Сиёсат    14:11 / 18.06.2022     161

Депутатлар ичимлик суви таъминотидаги узулишлар чорасини топди

Халк депутатлари Арнасой туман кенгаши депутатлари Усмон Қўқанов, Ориф Усмонов, Ортиқ Амаков ва Жиззах сув таъминоти МЧЖ Арнасой туман филиали масъул ходими Рустам Бегматовлар Жиззах сув таьминоти МЧЖ га карашли “Қўйтош” сув таъминoти иншоотида ўрганиш ишларини олиб борди.

“Қўйтош” сув таьминoти иншоотида 8 мотор иш фаолиятида бўлиб, ҳозирда 5 та сув етказиб берувчи моторлар носоз ҳолатда ишлаб келаётганлиги аниқланди.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари “Қўйтош” сув таьминoти иншооти орқали Арнасой туманига ичимлик сувини етказиб беришдаги узулишларнинг олдини олиш борасида депутатлик сўровларини чиқаришди.

Эндиликда мазкур “Қўйтош” сув таъминoти иншоотидаги сув етказиб берувчи Арнасой туманига қарашли 2 та яроқсиз бўлиб қолган моторлар янгиларига алмаштирилиб, натижада юзага келаётган узилишларнинг олди олинади.

Арнасой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!