Обуна бўлинг

Сиёсат    7:41 / 23.06.2022     261

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибиятида бир гуруҳ ОАВ вакиллари эътироф этилди

Ҳар йили 27 июнь санаси юртимизда  оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Мазкур сана муносабати билан халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибиятида тадбир ташкил этилди.

Ҳар йили 27 июнь санаси юртимизда  оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Мазкур сана муносабати билан халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибиятида тадбир ташкил этилди.

Унда ўз меҳнати ва изланишлари билан соҳа ривожига ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ  ходимлар муносиб тақдирланишди.

Эътироф этиш керакки, сўз ва матбуот эркинлиги Янги Ўзбекистонда том маънода янги босқичда намоён бўлмоқда. Бунда аввало давлат раҳбарининг ушбу соҳага қаратган эътибори бош мезон эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Мазкур тадбир давомида сўз олганлар ҳам  мамлакатимизда мавжуд оммавий ахборот воситаларининг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган журналист кадрлар салоҳияти юксалаётганлигини ҳамда соҳанинг асосий шиори саналган холислик ва шаффофлик тенденциялари фаолиятнинг муҳим талаби бўлиб келаётганини таъкидлашди.

Шундан сўнг тақдирлаш маросими бошланди, қалами ўткир ижодкорлар, кадр ортида меҳнат қиладиган фидоий ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Эътибор ва рағбат ҳамиша янги-янги марралар сари йўл очади. Албатта, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам мана шундай эътибордан руҳланган ҳолда юртимиз тараққиётига хисса қўшишда, халқимизга ҳолис ахборот етказишда давом этади.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!