Обуна бўлинг

Сиёсат    7:00 / 15.11.2022     156

Халқаро туркий маданият ташкилоти Бош котиби Жиззахга келди

Манас маҳалласида турли миллат вакиллари сиймосидан иборат халқлар дўстлигининг рамзи бўлган композицияси тайёрланадиган бўлди.

Фото: Дўстлик тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқаро туркий маданият ташкилоти бош котиби Султан Раев ҳамда Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакилларидан иборат делегация Дўстлик туманининг Манас маҳалласида бўлди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, меҳмонлар дастлаб “Манас” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан яқиндан танишдилар. “Маржон” ансамбли тарихи меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда давлатлар ўртасида олиб борилаётган дўстона алоқалар тилга олинди, икки миллат вакиллари ўзаро эсдалик совғалари алмашишди.

Шундан кейин ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳада меҳмонлар ҳам иштирок этиб, Маданият саройи атрофига кўчатлар экишди.

Таъкидлаш керак, Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муса Джаманбаевнинг Манасда қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони – Манасга бағишланган экспозиция ташкил этиш таклифи Халқаро туркий маданият ташкилоти томонидан маъқулланган. Ташкилот бош котиби Султан Раев, элчихона вакиллари, вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда туман ҳокими билан мазкур масала юзасидан ҳамкорлик ҳамқида келишиб олдилар.

“Манас” маҳалласи, аниқроғи, Маданият саройи ҳовлисидан ўрин оладиган турли миллат вакиллари сиймосидан иборат халқлар дўстлигининг рамзи бўлган композицияси тайёрланадиган бўлди. Бу борада икки давлат вакиллари ўртасида режалаширилаётган ҳамкорлик истиқболлари расмийлаштириб бўлингач, ишга киришилади.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!