Обуна бўлинг

Сиёсат    7:23 / 22.06.2022     223

Жиззах вилояти ҳокими Шароф Рашидов туманида сайёр қабул ўтказди

Сайёр қабулда ҳар бир мурожаат тегишли идоралар раҳбарлари томонидан белгиланган қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши одамларнинг ислоҳотлар жараёни, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. “Jizzax MTRK” хабарига кўра, Жиззах вилояти ҳокимининг Шароф Рашидов туманида ўтказган сайёр қабулида фуқароларннг ҳар бир мурожаати атрофлича ўрганилди.

“Барча бўғиндаги раҳбарлар мунтазам равишда жойларга чиқиб, одамларнинг эҳтиёжлари, муаммолари билан яшаса ва ушбу муаммоларнинг ечимини топсагина, одамлар ҳаётидан рози бўлади, эртанги кунга ишонади. Бунинг учун ҳар бир раҳбар ўз вазифасига жиддий ва масъулият билан ёдошиши лозим”, – деди сайёр қабул аввалида сўз олган вилоят ҳокими.

Шароф Рашидов тумани аҳолиси билан ташкил этилган сайёр қабулда вилоят Халқ қабулхонаси, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот, маъмурий идоралар, архитектура, кадастр, йўл, ободонлаштириш, алоқа ва транспорт, оила ва хотин-қизлар, таълим, бандлик ва бошқа масалаларга таалуқли  тегишли идора ва ташкилотларнинг раҳбар ва масъуллари иштирок этди.

Сайёр қабулда ҳар бир мурожаат тегишли идоралар раҳбарлари томонидан белгиланган қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқилди.

Қабул давомида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш ва уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, ишга жойлашиш, банкдан кредит олиш, табиий газ, электр энергияси таъминоти, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлаш, таълим соҳасидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, протез ортопедия маҳсулотларига бўлган эҳтиёждан иборат бўлди.

Ўтказилган сайёр қабулда ҳудуд аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари ҳам эшитилди. Вилоят ҳокими масъул идорлар раҳбарлари билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқ-тартибот, таълим, тиббиёт  соҳаларига оид муаммоли масалаларини тинглади, уларни ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан раҳбарларга зарур топшириқлар берилди. Қабул жараёнида келиб тушган бошқа мурожаатлар борасида ҳам тааллуқлилиги бўйича ҳар бири алоҳида ўрганилиб, ҳуқуқий ва амалий  йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!