Обуна бўлинг

Сиёсат    13:17 / 19.06.2022     216

Жиззах вилоятида 2022 — 2026 йилларда 60 000 гектардан ортиқ ер майдонлари ўзлаштирилади

Ушбу майдонларга сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва доривор экинлар жойлаштирилади ҳамда боғ ва узумзорлар ташкил этилади.

Президентнинг “Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Жиззах вилоятида мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ички имкониятларни кенг жалб этган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда қулай агробизнес муҳитини яратиш мақсадида вилоятда 2022 — 2026 йилларда 60 000 гектардан ортиқ ер майдонлари ўзлаштирилади ва қайта фойдаланишга киритилиб, ушбу майдонларга сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва доривор экинлар жойлаштирилади ҳамда боғ ва узумзорлар ташкил этилади.

Янги ўзлаштириладиган ва қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида кооперация усулида (уруғ ва кўчатларни етказиш, агроном бириктириш, тайёр маҳсулотни харид қилиш, сақлаш ва экспорт қилиш тизимини яратиш орқали) маҳсулот етиштириш йўлга қўйилади. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қишлоқ хўжалиги экинлари яхлит майдонларга плантация усулида жойлаштирилади.

Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш мазкур ерларда ер ости сувларининг ҳолати бўйича Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли хулосаси асосида амалга оширилади.

Президент қарорида, шунингдек, Солиқ кодексининг 428-моддасига асосан, қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар ваколатли орган томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнида ер солиғи солинмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ қонунчиликда белгиланган имтиёзли давр якунланганидан сўнг, янгидан фойдаланишга киритилган ер участкасига нисбатан 10 йил давомида ушбу ер участкаси фойдаланишга киритилгунга қадар белгиланган солиқ ставкалари қўлланилади.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!