Обуна бўлинг

Сиёсат    7:00 / 29.10.2022     559

Жиззах вилоятида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ғолиб деб топилмаган 21 та лойиҳа учун 22 млрд. сўмдан ошиқ маблағ ажратилади

“Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

“Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори [409-сонли] қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Жумладан, Жиззах вилояти ҳудудида бундай лойиҳалар сони 21 тани ташкил этади ва уларни амалга ошириш учун 22 млрд. 535 млн. сўм маблағ ажратилади.

Вилоят ҳудудлари кесимида лойиҳалар ва уларга ажартиладиган маблағлар миқдори қуйидагича:

  • Ғаллаорол тумани — 4 та лойиҳа (4 млрд. 595 млн. сўм);
  • Жиззах шаҳри — 4 та лойиҳа (3 млрд. 840 млн. сўм);
  • Пахтакор тумани — 2 та лойиҳа (2 млрд. сўм);
  • Фориш тумани — 2 та лойиҳа (2 млрд. сўм);
  • Шароф Рашидов тумани — 8 та лойиҳа (9 млрд. 150 млн. сўм);
  • Янгиобод тумани — 1 та лойиҳа (950 млн. сўм).

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!