Обуна бўлинг

Сиёсат    7:00 / 10.11.2022     381

Жиззахда 2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш учун 453 млрд. сўм кўзда тутилган

“2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

mahalla

“2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [408-сонли] Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектлари яхшиланади.

Ҳокимликлар, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва бошқа буюртмачи ташкилотлар 2022 йил 15 ноябрга қадар Дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади.

Дастурлар доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” жамғармалари орқали молиялаштирилади.

2022 йилда ажратилиб, йил якунига қадар ўзлаштирилмасдан қолган маблағлар Давлат бюджетига қайтарилмайди ва ушбу маблағлар 2023 йилда Дастурларда назарда тутилган объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлашга йўналтирилади.

Президент қарорида, шунингдек, 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг йиғма параметрлари ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, Жиззах вилоятида мавжуд 159 та маҳалладаги 184 та объектда инфратузилмани ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирлар учун 453,0 млрд. сўм кўзда тутилган.

2022 йилнинг ўзида эса маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирлар учун молиялаштириш ҳажми тахминан 173,6 млрд. сўмни ташкил этади.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!