Обуна бўлинг

Сиёсат    16:45 / 12.07.2022     192

Жиззахда конститутциявий ислоҳотлар масаласида йиғилиш бўлиб ўтди

konstitutsiya

Жиззахда конститутциявий ислоҳотлар юзасидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси, конститутциявий комиcсия раиси ўринбосари Алишер Қодиров вилоят фаоллари билан  учрашди.

Унда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг вилоят , шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари,  талаба ёшлар ва фаоллар иштирок этишди. “Юртимизда амалга оширилаётган муҳим тарихий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституцисига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида олиб борилаётган чора тадбирларда, албатта, барчамиз фаол бўлишимиз лозим”- деди партия раиси Алишер Қодиров  айни шу масалаларга  тўхталиб.

Конститутциявий ислоҳотлар бир ёки икки кишининг шахсий ғоялари асосида эмас, аксинча умумхалқ фикри ва қарашлари асосида олиб борилиши керак. Партия раиси бу борада вилоятнинг ҳар бир ҳудуди, айниқса олис маҳаллаларида истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг янада фаоллигини ошириш, бу йўлда эса партиянинг ҳар бир депутати халқ билан бирга ва халқнинг  ичида  бўлиши кераклигини таъкидлади.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!