Обуна бўлинг

Сиёсат    6:10 / 17.06.2022     416

Жиззахда тез тиббий ёрдам бўйича диспетчерлик хизматлари тугатилади

Диспетчерлик хизматлари ўрнини ягона “Call-марказ”лар эгаллайди

Президентнинг “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлигининг тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизимини Тошкент шаҳри тажрибаси асосида республиканинг бошқа ҳудудларида 2023 йил 1 сентябрга қадар тўлиқ жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Бунда, 2022 йил 1 декабрга қадар Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари туман (шаҳар)ларидаги диспетчерлик хизматлари тугатилиб, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилади.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!