Обуна бўлинг

Сиёсат    17:10 / 13.06.2022     147

Жиззахдаги олийгоҳларда конституциямизга зарурий қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича учрашувлар ўтказилди

Айни кунларда конституциямизга зарурий қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан қизғин мухокамалар, таклифлар ўрганилмоқда.

Жиззахда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари халқнинг айниқса ёшларнинг фикрлари ва аниқ таклифлари билан қизиқди. Маълумотларга кўра, бугунги кунгача конституцион комиссияга 13 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган.

Жиззах Политехника институтида педагоглар, олимлар, ёшлар билан ўтган учрашувда бу ҳақида маълумот етказилди. Жиззах Давлат педагогика институтида ўтказилган тадбир ҳам мазкур мавзуга бағлишланди.

Очиқ самимий ва иштирокчилар фаоллигида ўтган мулоқотда кўплаб таклифлар айтилди, унинг аҳамияти ҳам барчага тушунтирилди. Тажрибали олимлар, ёш талабалар кўпроқ таълим, меҳнат, инсон ҳуқуқи ва эркинликлари, ахборот хавфсизлигига оид масалалар бўйича ўз таклифларини илгари сурди.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!