Сиёсат    7:39 / 20.08.2022     365
Жиззахлик бир гуруҳ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармойиши имзоланди.
Ҳужжат билан иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган бир гуруҳ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Уларнинг орасида жиззахлик тадбиркорлар ҳам бор:
Алиқулов Фаррух Раҳмон ўғли – Жиззах вилоятидаги “Newland” МЧЖ раҳбари;
Маматкулова Хосият Юсуповна – Жиззах вилоятидаги “Ostex Jizzakh” МЧЖ раҳбари;
Маматқулов Бекзод Акмалович – Жиззах вилоятидаги “BMB trade group” МЧЖ таъсисчиси;
Набиханов Фозилхон Амилханович – Жиззах вилоятидаги “Master bilding products” МЧЖ раҳбари;
Турсунов Сардоржон Юсуф ўғли – Жиззах вилоятидаги “Basalt and composite group” МЧЖ раҳбари;
Яо Бингжун – Жиззах вилоятидаги “Huaxin cement Jizzakh” хорижий корхонаси раҳбари;
Юртдошларимизни ушбу эътироф билан табриклаймиз!
