Обуна бўлинг

Сиёсат    7:00 / 22.08.2022     317

Жиззахлик бир гуруҳ тадбиркорлар Президент томонидан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Фармон билан мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини кенг жорий этиш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини яққол намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, жамиятда ўзаро кўмак, саховат ва меҳр-оқибатни кучайтиришга қаратилган эзгу ишлардаги фаол иштироки учун бир гуруҳ табиркорлар мукофотланди.

Уларнинг орасида жиззахлик тадбиркорлар ҳам бор:

“Дўстлик” ордени билан

  • Бабаева Холисхон Назиржоновна – Жиззах шаҳридаги “Аl-Abbos silk” масъулияти чекланган жамияти раҳбари.
  • Паттерсон Уильям Даниел – Пахтакор туманидаги “Silverleafe” қўшма корхонаси бош директори.

“Шуҳрат” медали билан

  • Икрамов Рустам Алиевич – Жиззах шаҳридаги “Бону ширинликлари” масъулияти чекланган жамияти директори.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!