Обуна бўлинг

Сиёсат    6:09 / 30.06.2022     545

Жиззахлик “Мард ўғлон”ларни қутлаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир гуруҳ иқтидорли йигитлари “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

Қувонарлиси, уларнинг орасида Жиззах вилояти вакиллари ҳам бор. Жумладан, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-босқич талабаси Раҳматов Муроджон Абдусамат ўғли ҳамда Жиззах шаҳридаги “Eagle Consulting Invest” масъулияти чекланган жамияти директори Рашидов Учқун Рўзимурод ўғли “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

 Йигитларимизни мазкур юксак эътироф билан табриклаймиз!

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!