Обуна бўлинг

Сиёсат    19:44 / 4.05.2023     362

Кадастр агентлиги ISO 37001:2016 халқаро сертификатни қўлга киритди

“Cert international” ташкилоти томонидан 2022 йилнинг 7 декабрь ҳамда 6-8 апрель кунлари ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича аудиторлик текшируви ўтказилди. Текширув натижасига мувофиқ Кадастр агентлиги ISO 37001:2016 халқаро сертификатига лойиқ деб топилди.

Фото: Кадастр агентлиги

Биламизки, кўчмас мулк, ер билан боғлиқ бўлган масалаларда коррупцион хавфни олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича бутун дунёда кўплаб ҳаракатлар амалга ошириб келинади. Ҳатто бу йўналиш бўйича халқаро ташкилотлар ташкил этилган ва улар томонидан дастурлар, стандартлар ишлаб чиқилган. 

Юртимизда ҳам ушбу йўналишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 7-сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ҳамда ПҚ-4819-сонли қарори асосида Кадастр агентлиги тизимида илк маротаба Коррупцияга қарши курашиш тузилмаси ташкил этилди.

Эътиборли томони шундаки, ушбу йўналиш ҳодимлари тўғридан-тўғри раҳбарга бўйсуниши ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ишлаши белгиланди. 

“Cert international” ташкилоти томонидан 2022 йилнинг 7 декабрь ҳамда 6-8 апрель кунлари ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича аудиторлик текшируви ўтказилди. Текширув натижасига мувофиқ Кадастр агентлиги ISO 37001:2016 халқаро сертификатига лойиқ деб топилди.

Сертификат бугун “CERT ACADEMY GROUP” Халқаро тренинг компанияси раҳбари Марат Хабибулин томонидан топширилди.

Кадастр тизимида коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилган тизимли ишлар ҳақида қисқача:

  • Инсон омилини камайтириш ва шаффоф механизмни жорий этиш мақсадида Кадастр соҳаси бўйича аҳолига кўрсатиладиган 11 та хизматларни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.
  • Кадастр агентлигида коррупцияга қарши курашиш йўналиши бўйича 10 та норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
  • Ходимлар орасидаги қариндош-уруғчилик ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар бартараф этилди.
  • 1097 ишонч телефони фаолияти йўлга қўйилди ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган “Кадастр маслаҳатчи” телеграм боти ишга туширилди. 
  • Ўтган 2022 йилнинг ўзида агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 4 мингдан ортиқ маълумотлар, оммавий ахборот воситаларида 2 минг 400 дан ортиқ чиқишлар, 200 дан ортиқ матбуот тадбирлари ўтказилди.
  • Яна бир қувонарли натижага эришилди, яъни, 2022 йилнинг июнь ойида биринчи босқичда ISO 37001:2016 сертификатини олиш бўйича дастлаб коррупцияга қарши курашиш йўналишида жами 22 нафар ходимларнинг малакаси оширилди.

Бугунги кунда ушбу йўналишларда ишлар давом эттирилмоқда.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!