Обуна бўлинг

Сиёсат    20:14 / 10.10.2022     141

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Тошкент шаҳар ва Жиззах вилояти бўлимлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фото: Журналистлар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли сезиларли даражада ошди. Эътиборлиси, охирги вақтларда Уюшманинг ҳудудий бўлимлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари тобора ривожланиб боряпти.

Масалан, 2021 йил Уюшманинг Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоят бўлимлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Қувонарлиси, бугун шундай ҳужжат Уюшманинг Тошкент шаҳри ҳамда Жиззах вилоят бўлимлари ўртасида ҳам имзоланди.

Шу муносабат билан Жиззах шаҳрида бир гуруҳ журналистлар, оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик иштирокида тадбир ташкил этилди.

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими раиси Ҳусан Эрматов, Уюшманинг Жиззах вилоят бўлими раиси Эркин Шерманов бу каби ҳамкорлик алоқаларининг аҳамиятли жиҳатлари, хусусан, малака ошириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, семинар ва мастер-класслар ташкил этиш, саёҳатлар уюштириш юзасидан амалга ошириладиган ишлар борасида тўхталишди.

Шу куни “Ishonch” ва “Доверие” газеталари кунлари” тадбири ҳам ўтказилди. Унда газета бош муҳаррири Ҳусан Эрматов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Нусратилла Пардаев, газета мухлислари, оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбир аввалида газетанинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида сўз борди. Шундан сўнг, йиғилганлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Бундан ташқари, ўзига хос викторина ҳам ташкил этилиб, энг фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!