Обуна бўлинг

Сиёсат    7:01 / 30.07.2022     1360

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлади. Уларнинг орасида жиззахликлар ҳам бор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармон билан мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни сақлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, хорижий давлатлар билан икки томонлама манфаатли муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни янада кенгайтириш, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш борасидаги катта хизматлари, ёш авлодни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ фаоллар мукофотланди.

Жумладан, Ғаллаорол туманидаги «Ғаллаорол калий фосфат» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Хаимов Миэр Рахманович «Дўстлик» ордени билан, Дўстлик туманидаги «Манаслик чеварлар» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қаландарова Матлуба Хамидовна «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!