Сиёсат    14:30 / 28.06.2022     190
Президент матбуот ва ОАВ ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади
Уларнинг орасида Жиззах вилояти вакили ҳам бор.

Президент “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида Жиззах вилояти вакили ҳам бор. Президент фармони билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Адилов Улуғбек Шахарбаевич “Шуҳрат” медали билан мукофотланди. Ушбу эътироф билан Улуғбек Адиловни муборакбод этамиз.
