Обуна бўлинг

Сиёсат    10:46 / 30.08.2022     166

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларини мукофотлади

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Уларнинг орасида Жиззах вилояти вакиллари ҳам бор, жумладан:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан

• Халматов Эркин Иргашевич – Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

• Сувонқулов Мухаммад – Пахтакор туманидаги «Семруғ» фермер хўжалиги бошлиғи

«Дўстлик» ордени билан

• Аккулов Уралбай Абдуганиевич – Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгаши депутати, меҳнат фахрийси

• Караев Джура – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг Жиззах вилояти инспектори

• Рахимов Бозор – Бахмал тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли

• Шоназарова Дилбар Акабоевна – Пахтакор тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

• Махмуджанов Уктамжон – «Сўғдиёна бино ва иншоотлардан фойдаланиш» масъулияти чекланган жамияти директори

«Жасорат» медали билан

• Сайфуллаев Баходир Нуруллаевич – Дўстлик туманидаги шахсий томорқа ер эгаси

«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар)

• Зулимова Суйма – Зарбдор тумани

«Шуҳрат» медали билан

• Жўраев Хайдар – Зомин тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли

• Хакимова Матлуба Хакимовна – Зафаробод тумани агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!