Обуна бўлинг

Сиёсат    10:45 / 30.08.2022     111

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади

«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.

Уларнинг орасида Жиззах вилояти вакиллари ҳам бор, жумладан:

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

• Махаммадиев Эшбек Аширович – Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

• Нурматов Исроилжон Ибраимжонович – Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

“Шуҳрат” медали билан

• Муратов Нурали Бурханович – Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси гуруҳ командири

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!