Обуна бўлинг

Сиёсат    8:43 / 30.08.2022     185

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва ОАВ соҳалари ходимларини мукофотлади

Мукофотланганлар орасида Жиззах вилояти вакиллари ҳам бор.

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони қабул қилинди. Ҳужжат матни Президент матбуот хизматида эълон қилинди.

Қайд этилишича, мустақилликни мустаҳкамлаш, ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатда илм-фан, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш ишларидаги фаол иштироки учун таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва ОАВ соҳалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Уларнинг орасида Жиззах вилояти вакиллари ҳам бор, жумладан:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Файзулаев Саидбахрам – Ғаллаорол тумани маданият бўлимига қарашли «Маржон» фольклор-этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари

II даражали «Саломатлик» ордени билан

  • Нариев Эдуард Устемирович – Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий марказининг Жиззах филиали бош шифокори

«Шуҳрат» медали билан

  • Абдурахмонова Мехри Қудратовна – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Жиззах вилояти бўлими раҳбари, шоир

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!