Обуна бўлинг

Сиёсат    10:00 / 28.12.2022     254

Зоминда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади

“Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида бу ҳақда маълум қилинган.

“Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган 14 та туман, жумладан, Жиззах вилоятининг Зомин туманида “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади:

Фото: “Huquqiy axborot” телеграм канали

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

2023 йил 1 мартгача мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар реал вақт режимида фойдаланиши имконияти яратилади.

“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.

Сўнгги

Сиёсат рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!