Обуна бўлинг

Спорт    9:24 / 21.06.2022     226

“Беш ташаббус олимпиадаси” босқичига Жиззах мезбонлик қилди

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 6 нафардан жами 84 нафар ёшлар иштирок этди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкор ташкилотлар билан Республикамиздаги ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш, шунингдек, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадидаБеш ташаббус олимпиадаси”ни эълон қилган эди. Олимпиада доирасида шашка спорт туридан ўтган мусобақанинг Республика босқичига Жиззах вилояти мезбонлик қилди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар қилди.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган 18 та спорт ва интеллектуал танловларнинг якуний босқичлари июнь – “Ёшлар ойлиги” давомида турли вилоятларда ташкил этилмоқда.

Шашка спорт туридан ўтган мусобақанинг Республика босиқичига Жиззах мезбонлик қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 6 нафардан жами 84 нафар ёшлар тантанали кутиб олинди. Мусобақанинг саралаш босқичи кутилганидек қизғин баҳсларга бой бўлди. Ҳар бир иштирокчи ўз ёш тоифаларида белгиланган тартибга амал қилиб, дона суришди. Мусобақа Низомига асосан саралаш босиқичидан ўтган шашкачилар нимчорак, чорак ва ярим финал босқичларида иштирок этишди.

Финал баҳслари мусобақанинг энгкучли спортчиларини шашка тахтаси олдига жамлади. Ҳакамларнинг қатъий кузатуви остида ўтган ақл ва тезкорлик беллашуви якунига кўра 16-21 ёш тоифасида ўғил ва қиз болалар орасида 1 ўринни Жиззах вилояти вакили Нафосат Шукруллаева ва Наманган вилояти вакили Шоҳрух Содиржонов қўлга киритган бўлса, 22-26 ёш тоифасида самарқандлик Фарангиз Рофиева ва сурхондарёлик Отабек Аҳмедовларга тенг келадиган спортчи топилмади. 27-30 ёш тоифасида эса биринчилик Сирдарё вилояти вакили Мўтабар Саидова ҳамда навоийлик шашкачи Ойбек Бозоровларга насиб этди.

Ғолиблар “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида Жиззах вилоятида бўлиб ўтган Ёшлар фестивали давомида тантанали тарзда тақдирланди.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!