Обуна бўлинг

Спорт    7:00 / 24.11.2022     94

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Шахмат ва Шашка мусобақаси финал босқичи Жиззах ва Сирдарёда ўтказилади

Олимпиаданинг Республика босқичи 24 ноябрь – 25 декабрь кунларига белгиланган.

Фото: Yoshlar ishlari agentligi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров малум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқларга мувофиқ «Беш ташаббус олимпиадаси»ни бир йилда икки маротаба ташкил этиш белгиланган.

Вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойи давомида олимпиаданинг иккинчи мавсумига старт берилиб 9 370 та маҳаллада 14 та лойиҳа ва тадбирларнинг маҳалла босқичлари ташкил этилди. Тадбир ва лойиҳалар доирасида жами 7,2 млн нафар ёш қамраб олинди.

Маҳалла босқичи ғолиблари 3-21 октябрь кунлари олимпиаданинг иккинчи яъни сектор босқичида куч синашдилар. Бу мусобақаларда қарийб 1 млн 747 минг 400 нафар ёш иштирок этган.

Жорий йилнинг 20 октябрь – 4 ноябрь кунлари Республикамизнинг 208 та туман ва шаҳарларида 158 минг 124 нафар ёш иштирокида олимпиада доирасидаги лойиҳа ва мусобақаларнинг учинчи босқичи ўтказилди.

22 мингдан зиёд ёш иштирок этаётган олимпиаданинг ҳудудий босқичлари 25 ноябрь куни ўз якунига етади.

Олимпиаданинг Республика босқичи 24 ноябрь – 25 декабрь кунлари қуйидаги манзилларда ўтказилади:

Стол тенниси мусобақасининг финал босқичи 24-27 ноябрь Наманган вилоятида;

Шахмат ва Шашка мусобақасининг финал босқичи 27-30 ноябрь Жиззах ва Сирдарё вилоятларида;

Волейбол мусобақасининг финал босқичи 27 ноябрь – 1 декабрь Фарғона ва Бухоро вилоятларида;

Енгил атлетика мусобақасининг якуний финал босқичи 30 ноябрь – 3 декабрь Самарканд вилоятида;

Стритбол мусобақасининг финал босқичи 1-5 декабрь Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида;

Стритворкаут мусобақасининг финал босқичи 2-5 декабрь кунлари Андижон вилоятида;

Кураш мусобақасининг финал босқичи 4-8 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида;

Киберспорт мусобақаси 11-14 декабрь кунлари Бухоро вилоятида;

Ёшлар рақс танлови-фестивали 19-22 декабрь Тошкент вилоятида бўлиб ўтади.

Пойтахтимиз Тошкент шаҳри 12-15 декабрь кунлари Миллий ва замоанавий чолғу ижрочилиги танлови якуний босқичи, 17-20 декабрда Қувноқлар ва Зукколар танловининг финал босқичи, 16 декабрь куни “Заковат” интеллектуал ўйини ва 15-25 декабрь кунлари “Ёш китобхон” танлови финал босқичига мезбонлик қилади.

Таъкидлаш лозим, олимпиаданинг узвий давоми сифатида яъни ногиронлиги бўлган ёшлар ташаббусларини қўллаб-қуватлаш мақсадида илк бор ўтказилаётган “Беш ташаббус паралимпиадаси” Республика босқичлари 18-22 декабр куни ўтказилади. Унда ёшлар – “Пара стол тенниси”, “Пара енгил атлетика”, “Пара шахмат”, “Пара шашка” ва “Паракиберспорт” йўналишларида куч синашадилар.

Юқорида қайд этилган ҳар бир тадбир ва лойиҳалар ёшлар манфаатидан келиб чиқиб, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар билан ҳамкорликда тизимли ва сифатли амалга оширилиши таъминланади.

Изоҳ ёзиш учун босинг

Изоҳ қолдиринг

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!