Обуна бўлинг

Спорт    6:09 / 6.06.2022     333

Бобо-Усмон Африка қитъаси вакилини енгди!

Жиззахлик боксчи “Қитъалараро кубок”ни ғалаба билан бошлади.

Аввалроқ Россия, Осиё, Африка ва Америка терма жамоаларидан иборат боксчилар иштирокида “Қитъалараро кубок” бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

5 июнга ўтар кечаси Осиё қитъаси терма жамоаси Африка термасига қарши рингга чиқди. Жумладан, Осиё шарафини ҳимоя қилаётган жиззахлик боксчи Бобо-Усмон Батуров ҳам ўз жангини ўтказди.

Вакилимизга Намибия давлати боксчиси Бенхард Бернард рақиб бўлди. 4 раунд давом этган жанг натижаларига кўра, ҳакамларнинг барчаси Бобо-Усмон Батуровнинг устунлигини қайд этишди ва жиззахлик боксчи “Қитъалараро кубок”даги дастлабки ғалабасини тантана қилди.

Энди Осиё терма жамоаси бир ҳафатадан сўнг Россия термасига қарши рингга кўтарилишади.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!