Обуна бўлинг

Спорт    7:00 / 15.08.2022     414

Бугун Форишда “АрМИ—2022” Халқаро армия ўйинлари бошланади

Иккита мусобақа Фориш туманидаги дала ўқув майдонида ўтказилади.

Аввал хабар қилганимиздек, “АрМИ—2022” Халқаро армия ўйинларининг иккита мусобақаси Фориш туманидаги дала ўқув майдонида ўтказилади.

Бугун бўлиб ўтадиган беллашувлар иштирокчилари вилоятимизга етиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, Фориш “Қуролсоз уста” ва “Дала ошхонаси” мусобақаларига мезбонлик қилади.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, ҳар иккала мусобақанинг илк шартини Россия Федерацияси вакиллари бошлаб беради. “Қуролсоз уста” мусобақасида тартибли равишда Эрон ва юртимиз жамоаси шартларни бажаришга киришишади. “Дала ошхонаси” мусобақасида эса Россия Федерациясидан кейин Беларус, Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда вйетнамлик иштирокчилар навбатдаги рақамларни банд қилди.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!