Обуна бўлинг

Спорт    11:33 / 28.08.2022     442

ДХХ Кубоги: Жиззах вилояти жамоаси 3 ўринни эгаллади

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрининг “Турон” МФЙ жамоаси мусобақада муносиб иштирок этди ва фақат пенальтилар сериясига кўра бўлажак чемпионга имкониятни бой берди.

2022 йилнинг апрель ойида ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилган эди. Республика бўйича қарийб 242 минг нафар ёшларни қамраб олган мусобақаларнинг финал босқичи ўйинлари 22-27 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Футбол бўйича ўтказилган ярим финал баҳсида Жиззах вилояти Жиззах шаҳрининг “Турон” МФЙ жамоаси Тошкент вилояти Бўка туманининг “Дўстлик” МФЙ клуби билан куч синашди. Муросасиз кечган учрашувда вакилларимиз фақат пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлишди.

Кейинчалик маълум бўлдики, вилоятимиз жамоаси бўлажак чемпионга имкониятни бой берган экан.

Учинчи ўрин учун кечган ўйинда эса “Турон” МФЙ жамоаси Андижон туманининг “Полосон” МФЙ ёшларини 4:2 ҳисобида таслим этди ва Жиззах вилояти жамоаси футбол бўйича ДХХ Кубогида республика миқёсида кучли учликдан жой олди.

Тошкент вилоятининг Бўка тумани «Дўстлик» МФЙ биринчи, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Боғистон» МФЙ жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!