Обуна бўлинг

Спорт    11:06 / 27.07.2022     668

Футбол ва мини футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги ғолиблари аниқланди

Мини футбол бўйича 297 та ҳамда футбол бўйича 294 та маҳалланинг 7700 нафарга яқин ёшлари иштирок этган мусобақанинг финал беллашувларида саралар ичра сарланган жамоалар куч синашдилар.

Футболсевар маҳалла ёшларини қамраб олган мазкур мусобақанинг  Жиззах вилоят босқичи якунига етди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар бермоқда.

Зомин марказий ўйингоҳидаги ҳал қилувчи беллашувларда Жиззах шахри, Арнасой ва Шароф Рашидов туманларининг маҳалла ёшлари ўзаро баҳс олиб бордилар. 

Мини футбол бўйича 297 та ҳамда футбол бўйича 294 та маҳалланинг 7700 нафарга яқин ёшлари иштирок этган мусобақанинг финал беллашувларида саралар ичра сарланган жамоалар куч синашдилар.

Жиззах шахрининг “Турон” ҳамда Арнасой тумани “Янги бўстон” маҳаллаларининг жамоалари ўртасидаги ўйин қизғин курашлар билан ўтди. Якунда эса “Турон” “Янги бўстон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган ҳолда  футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг Жиззах вилоят босқичи ғолибига айланди.  

Шу куни Зомин марказий ўйингоҳида футбол ихлосмандлари учун катта футбол байрами ташкил этилди. Футбол беллашувлари билан паралел вақтда ўтган мини футбол бўйича финал беллашуви ҳам томошабоплиги борасида асло қолишгани йўқ.

Мавсум давомида ўз ўйинлари билан мухлислар мехрини қозонган  Жиззах шахрининг “Раваллиқ” ҳамда Шароф Рашидов туманининг “Катта қишлоқ” маҳалласи ёшлари мусобақа ғолиблигини аниқлаб берган ўйинда ўзаро куч синашдилар.  Ушбу баҳсда Шароф Рашидов туманининг “Каттақишлоқ” маҳалласи жамоаси  пеналтилар сериясида рақибни таслим этди. Шу тариқа мазкур жамоа вакиллари мини футбол ўйича  Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг вилоят босқичи ғолибига айланди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида сўз олганлар маҳорат эгалари, шижоат ва куч ғайратга тўла ёшлар мусобақасини ғолибларини муборакбод этдилар. Мусобақанинг энг яхшилари ташкилотчилар томонидан алоҳида рағбатлантирилди, совриндорлар медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Ғолиб жамоаларга кубок тантанали топширилди.

Тадбир якунида ёшларнинг севимли хонандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.  

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!