Обуна бўлинг

Спорт    10:00 / 19.10.2022     215

Ғаллаороллик курашчи Жаҳон чемпионатида бронза медаль соҳиби бўлди!

Жорий йилнинг 14-16 октябрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказилган самбо бўйича ёшлар, ўсмирлар ва кадетлар ўртасида жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик курашчилар муносиб иштирок этишди.

Фото: Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 14-16 октябрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича ёшлар, ўсмирлар ва кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди.

Жаҳон биринчилигида Ўзбекистон терма жамоа аъзоси, ғаллаороллик Қутлимурод Нумонов 98 кг вазн тоифасида Бронза медаль соҳибига айланди.

2004 йилда туғилган ёш спортчи Ғаллаорол 1-сонли Спорт мактаб кураш бўйича мураббийи Муҳаммад Синдоровдан ушбу спорт сир-асрорларини ўрганиб келмоқда.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!