Обуна бўлинг

Спорт    7:04 / 19.05.2023     309

Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори бўлган жиззахлик бокчси Ойбек Жўраев тантанали кутиб олинди

Эслатиб ўтамиз, 54 кг вазн тоифасида иштирок этган Ойбек Жўраев Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борди. Бироқ боксчимиз қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга қарши ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. 

Фото: Olamsport.com

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритган жиззахлик Ойбек Жўраев тантанали кутиб олинди.

Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуров чемпионни олқишлар экан, уни камолга етказган, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун муносиб шароит яратиб берган ота-онасига ва яқинларига миннатдорлик билдирди.

– Энг аввало, ота-онамга таъзим қиламан, – деди ёш боксчи. – Шу кунга етиб келишимга, шон-шуҳрат қозонишимга улар сабабчи. Қолаверса, биринчи устозимга, ҳамма-ҳаммангизга минг раҳмат. Қўллаб-қувватлаганингиз, қайғурганингиз, интизор бўлиб кутганингиз учун ташаккур. Ишонтириб айтаманки, сизларни ҳали кўп марта хурсанд қиламан.

Эслатиб ўтамиз, 54 кг вазн тоифасида иштирок этган Ойбек Жўраев Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борди. Бироқ боксчимиз қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга қарши ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. 

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!