Обуна бўлинг

Спорт    10:00 / 24.08.2022     190

Жаҳон чемпионати совриндори Жиззахга келди

Европа футболининг таниқли вакилларидан бири, тажрибали мутахассис  Жиззах вилоят футбол маҳорат мактабига келиб у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Футбол бўйича Хорватия терма жамоаси сафида 1998 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори Алёша Асанович Жиззах вилоятида меҳмон бўлди.

Европа футболининг таниқли вакилларидан бири, тажрибали мутахассис  Жиззах вилоят футбол маҳорат мактабига келиб у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар бермоқда.

Жиззах вилоят футбол ассоциацияси ҳамда футбол махорат мактаби масъуллари ҳамроҳлигида янгидан қуриб битказилган муассасага  ташриф буюрган меҳмонга ҳудуд батафсил таништириб ўтилди. 

Дастлаб,  мактабнинг ўқув хоналари, ошхона ва ётиоқхона учун ажратилган бинолар кўздан кечирилди.  Меҳмонга, бинолар қурилишда ёш футболчилар учун қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилганлиги, жумладан улар учун алоҳида ҳаммом ва тренажёр заллари ҳам ташкил этилиши кўзда тутилганлиги, бу борадаги лойиҳа жаҳон стандартлари асосида ишлаб чиқлганлиги маълум қилинди.

Ёш футболчилар ва мураббийлар малакасини ошириш  ҳамда улар учун турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этишга мўлжалланган  фаоллар зали ҳамда  замонавий спорт залда  куз-қиш мавсумида машғулотлар ўтказиш учун яратилаётган шароит  хорватиялик мутахассисга манзур бўлди.

Ёш спортчилар футболнинг сир асрорларини ўрганишлари учун стандарт майдон зарур, шунингдек қўшимча машғулот майдонлари ҳам.  Томошабинлар ва ўйинни бошқариб борувчи масъулларнинг бахсларни кузатиб бориши ва баҳолашлари учун ҳам яхши ва қулай шароит яратиш зарур. Футбол махорат мактаби янги мажмуасида  бу жиҳатлар ҳам эътиборга олинган. Хорижлик мутахассисга хамрохлик қилган масъуллар бу борада батафсил маълумот бердилар.     

Футбол махорат мактабининг янги мажмуаси билан яқиндан танишган меҳмон, масъулларга ёшлар футболини янада ривожлантириш борасида ўз тавсияларини ҳам бериб ўтди.  

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!