Обуна бўлинг

Спорт    14:10 / 3.08.2022     566

Жиззах халқаро армия ўйинларига мезбонлик қилади

2022 йилнинг 13 августидан 27 августига қадар дунёнинг 12 та давлат ҳудудида «АрМИ-2022» VIII халқаро армия ўйинлари ўтказилади.

2022 йилнинг 13 августидан 27 августига қадар дунёнинг 12 та давлат ҳудудида «АрМИ-2022» VIII халқаро армия ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу сафар мазкур нуфузли Халқаро армия ўйинларининг 20 та йўналишида иштирок этади.

34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 275 та жамоалар ўзаро беллашадилар. Хусусан, мамлакатимиз ҳудудида илк бор мусобақаларнинг 5 та йўналиши бўлиб ўтади.

Жиззахдаги «Фориш» полигонида «Дала ошхонаси» ва «Қуролсоз уста» мусобақалари, Самарқанддаги «Сазаган» полигонида «Хавфсиз муҳит», Шарқий ҳарбий округда «Йўл патрули» ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Содиқ дўст» мусобақаси ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоалари Россия ҳудудида ўтказиладиган «Эльбрус ҳалқаси», «Автозирхли танк-техника устаси», «Қўшинлар разведкаси аълочиси», «Танк биатлони», «Ҳарбий-тиббий эстафета», «Ҳарбий ралли», «Муҳандис формуласи» мусобақаларида, Мўғулистонда «Отлиқ марафон», Беларусь Республикасида «Ишончли қабул» ва «Қутб юлдузи», Қозоғистонда «Армия тактик ўқчиси» ва «Меридиан», Венесуэлада «Мерганлик марраси», Жазоирда «Десант взводи» ҳамда Эронда «Профессионал мерган» йўналишларида иштирок этади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 2021 йилда ўтказилган халқаро армия ўйинларида 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаган ҳамда жами 37 та рекорд натижадан 10 тасини мамлакатимиз ҳарбий хизматчилари янгилаган эди.

Эътиборлиси, унда 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси ўзаро куч синашган, мамлакатимиз нуфузли мусобақаларнинг 24 йўналишида иштирок этган.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!