Обуна бўлинг

Спорт    11:51 / 26.06.2022     276

Жиззах шаҳрида “Янги нафас” марафони ўтказилди

Асосан ёшлар иштирок этган “Янги нафас” марафони Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳидан бошланиб, Шароф Рашидов ҳиёбонига қадар давом этди.

30 июнь – “Ёшлар куни” куни муносабати билан Наманган, Самарқанд, Гулистон, Чирчиқ, Жиззах, Фарғона, Шаҳрисабз, Tошкент шаҳарларида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилди.

“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда, бирга югурамиз” шиори остида Республикамизнинг 8 та вилоятида бўлиб ўтган Янги нафас марафонида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳамюртларимиз иштирок этишди.

Жиззах шаҳрида ўтган марафонда ҳам 2 000 дан ортиқ юртдошларимиз ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Марафонга барча вилоятларда бир вақтда соат 8:00 да старт берилди. Асосан ёшлар иштирок этган “Янги нафас” марафони Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳидан бошланиб, Шароф Рашидов ҳиёбонига қадар давом этди.

Иштирокчилар Шароф Рашидов шохкўчаси бўйлаб 3 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишди. Жиззахда ўтган марафонда энг ёш югурувчи 6 ёш, энг ёши каттаси 72 ёшли иштирокчи бўлди.

Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ҳамюртларимиз ҳам ўз иродалари билан кўпгина юртдошларимизга ўрнак бўла олди. Марра чизиғига биринчи бўлиб Исломжон Абдукаримов етиб келди. У белгиланган масофани 8 дақиқа ичида босиб ўтди.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни тарғиб қилган “Янги нафас” марафони якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, иштирокчилар ҳам турли номинациялар бўйича тақдирланишди. 

Dizak.uz

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!