Обуна бўлинг

Спорт    7:01 / 24.08.2022     240

Жиззахда ўтказиладиган “Сўғдиёна” – “Истерн лонг лайнс” ўйинини қувайтлик ҳакамлар бошқарадиган бўлди

Мазкур учрашув 6 сентябрь куни Жиззахдаги “Сўғдиёна Марказий” стадионида соат 18:00да бўлиб ўтади.

Аввалроқ Осиё футбол конфедерацияси кубогида муваффақиятли одимлаётган Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби 6 сентябрь куни мазкур мусобақадаги навбатдаги учрашувини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Вилоятимизнинг Гонконг жамоаси билан бўладиган баҳсини қувайтлик Аҳмад Алали бошқарадиган бўлди. Унга қанотларда ҳамюртлари Аббос Ғулом ҳамда Ёқуб Алмутаири ёрдам беради.

Заҳира ҳаками: Али Редо (Ливан)

Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Сафири (Эрон)

Маҳаллий координаторлар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов, Шохруз Хўжаев, Зохиржон Акрамхонов
Комиссар: Башир Шафиқ Абдул Холиқ (Ливан)

Мазкур учрашув 6 сентябрь куни Жиззахдаги “Сўғдиёна Марказий” стадионида соат 18:00да бўлиб ўтади.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!