Обуна бўлинг

Спорт    11:40 / 5.07.2022     241

Жиззахлик қўл жанги усталари Ўзбекистон чемпионатида ёрқин ғалабаларга эришишди

Жиззахда қўл жанги спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Икки кун давом этган беллашувлардан сўнг барча вазн ғолиблари маълум бўлди.

Якка кураш спорт турлари орасида ўз жозибадорлиги, муросасизлиги ва шиддати билан алоҳида ажралиб турадиган қўл жанги ёшларимиз орасида оммалашиб боряпти.

Турли халқаро мусобақаларда спортчиларимиз эришаётган натижалар барчамизни қувонтиради. Жиззахда ташкил этилган Ўзбекистон чемпионати ҳам кучли қўл жанги усталарини саралаш имконини берди.

“Jizzax MTRK” хабарига кўра, мусобақа Республикамизнин энг маҳоратли 500 нафардан зиёд спортчиларни қамраб олди. Чемпионат очилишида халқаро мусобақалардаги юутуқлар эътироф этилган ҳолда Бухорода бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган Жиззахлик спортчилар вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

Мусобақада 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар 8 та вазнда, шу ёш тоифасидаги қизлар 6 та ванда баҳсларда иштирок этишди.

Шунингдек, 2001—2004 йилларда туғилган қизлар ўртасида ҳам 5 та вазн бўйича жанглар бўлиб ўтди.

Ўсмирлар орасида кучлилар анқилангач, 4 та вазн бўйича профессионал  жанглар ташкил этилди.  Жумладан, 62 кг. вазнда мезбон спортчи Ҳусниддин Сатторов наманганлик рақибини оғритиш усули билан мағлуб этган бўлса, яна бир жиззахлик иштирокчи Далер Йўлдошев 73 кг. вазн тоифасида сирдарёлик Ёдгор Жабборовдан устун келди. 80 кг. вазнда рингга кўтарилган жиззахлик моҳир қўл жанги устаси Дилмурод Хожамбердиев Тошкент вилояти вакилини нокаутга учратиб ғалабани таъминлади.

Ниҳоят,  88 кг. вазнда Жаҳонгир Турсунқулов сурхондарёлик спортчидан устун келиб ғолибга айланди.

Юқори савияда ташкил этилган мусобақада ғолбилар ва совриндорлар медаллар ва пул мукофотлари  билан тақдирланди.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!