Обуна бўлинг

Спорт    7:00 / 27.10.2022     420

“Кимга очко керак бўлса “Сўғдиёна” билан ўйнайверсин” — “Бўрилар” сўнгги сонияда ўйинни бой беришди

26 октябрь куни Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин  олган “Қўқон-1912”-“Сўғдиёна” баҳси ўтказилди.

Фото: stadion.uz

2022 йил 26 октябрь куни Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин  олган “Қўқон-1912”-“Сўғдиёна” баҳси ўтказилди.

Учрашувнинг биринчи 45 дақиқалигида жамоалар дарвозага йўл топа билишмади. Барча воқеалар иккинчи бўлимда рўй берди.

63-дақиқада бош ҳакам “Сўғдиёна” дарвозаси томон пенальти белгилади. Аввалроқ тўп меҳмонлар жарима майдончасига ҳаводан оширилгач Андрей Сидоровнинг боши билан берган зарбасидан сўнг тўп Сардор Қулматовнинг қўлига теккан эди.

Ҳакам ВАРга мурожаат қилган ҳолда қоида бузилишини қайд этди ва 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальтини Шоҳназар Норбеков аниқ бажариб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

75-дақиқада эса заҳирадан ўйинга қўшилган “Сўғдиёна” футболчи Ҳусниддин Ғофуров ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аммо меҳмонлар дурангни ушлаб қола олишмади. Ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 5 дақиқанинг сўнгги сониясида Билолхон Тошмирзаев “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилиб жамоасининг иродали ғалабасини таъминлади.

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 2:1

Ушбу натижа нафақат “Сўғдиёна”нинг кучли тўртликка кириш имкониятларини пасайтириб юборди, балки “Динамо”ни Про лигага равона қилди.

“Бўрилар” устози Улуғбек Бақоев ўйиндан сўнг шогирдлари сўнгги ўйинларда қайд этаётган натижаларни шундай изоҳлади:

“Йигитлардаги руҳий чарчоқ, ўзларига бўлган ишончнинг йўқолиши. Кўп вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ва иккита ярим финалда пенальтилар сериясида мағлуб бўлишимиз бизга оғир таъсир ўтказди. Буни мураббийлар штаби ва футболчилар оғир қабул қилишди. Ўйинлардан кейин тикланиш қийин бўлди. Учрашув бўйича мағлуб бўлсак бошқа гап эди. Шунга қарамай, ҳаёт давом этади, хатолар устида ишлаймиз ва клуб қўйган вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишда давом этамиз”, — деди Бақоев.

Мақола сарлавҳасига хайрон бўлганлар учун Championat.asia спорт сайти обуначиларининг ўйин давомида ва учрашувдан сўнг ёзган изоҳларини имлони сақлаган ҳолда ҳавола қиламиз.

Shuxratcik Fcb: “Kimga achko kere bulsa Sugdiyona blan uynovirsin”.

Miliarder: “Soʻgʻdiyona ertagi Baqoev maskası tugadi mi?”.

Okilhon Akramov: “Qoqonga gap yoq kereli ochkosini ovoldi”.

Bekzod Sharipov: “Muxlislarni norozi qilish shunaqa bo’ladi. Antifutbol qilib, yotib olib, vaqt cho’zib, yana urush janjal chiqarib hammani asablariga tekkan So’g’diyona futbolchiyu murabbiylari hammasiga o’zi aybdor. Undan ko’ra oldingi o’rtamiyona toza futbol o’ynaydigan So’g’diyona yaxshi edi”.

Nazarov Sodiq: “Бақоевга жуда юқори баҳо берган мухлислар уялиб қолишди”.

Farruxuzb: “Boqoev ketsin”.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!