Обуна бўлинг

Спорт    10:36 / 1.10.2022     165

Миллий биринчиликда “Сўғдиёна”нинг ишлари юришмаяпти

Жиззах вилояти бош футбол жамоаси сўнгги 5 та ўйинда атиги 2 очко жамғарди. Ғалабасиз серия август ойидан буён давом этмоқда.

Фото 8220Сўғдиёна8221 матбуот хизмати

30 сентябрь куни “Сўғдиёна” Coca-Cola Суперлига 20 туридан ўрин олган ўйин доирасида ўз майдонида “АГМК” жамоасини қабул қилди.

Ўзаро ўйинларга назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу учрашувгача Жиззахда Суперлига доирасида 13 бор тўқнаш келишган. Уйдаги учрашувларда мутлақ устунлик “Сўғдиёна” томонида эди. 7 та ғалаба, “АГМК” ўз тарихида фақат бир маротаба ортга ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлганди. 5 та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган.

Навбатдаги баҳс мезбонларнинг устунлиги билан бошланди. “Сўғдиёна” қатор  хавфли зарбаларни йўллади. Аммо меҳмонлар дарвозабони Ботирали Эргашев шу куни ўз жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Ҳисоб 18 дақиқада очилди. Шоҳруҳ Гадоев ўнг қанотдан ёриб кириб, бир ўзи бир неча ҳимоячини доғда қолдирди. Керакли вазиятда керакли жойда пайдо бўлган Мартин Боаке тўпни дарвозага аниқ йўналтирди. Бу вазиятда “Сўғдиёна” ҳимоячилари кетма-кет қўпол хатоларга йўл қўишгани уларга қимматга тушди.

57 дақиқада “АГМК” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бироқ Шоҳруз Норхоновнинг зарбасини Эргашев бартараф этди.

Асосий вақт тугашига 10 дақиқа қолганида эса мезбонлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Хуршид Ғиёсов Норхоновдан фарқли ўлароқ пенальтини аниқ бажарди ва “АГМК”нинг ҳисобдаги устунлигини янада оширди.

Шундан сўнг ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Сўғдиёна” ўз майдонида “АГМК”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!