Спорт    7:54 / 1.07.2022     214
ОФК кубоги. “Сўғдиёна” 100 фоизлик натижа билан плей-офф босқичига йўлланма олди
Жиззахликлар 3 ўйинда Туркманистон клубини таслим этишди.

ОФК кубоги «E» гуруҳи 3-тури доирасидаги «Сўғдиёна» ҳамда Туркманистоннинг «Олтин аср» жамоаси ўртасидаги учрашув якунига етди.
Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтган баҳсда Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги Жиззах жамоаси ишончли ғалабага эришди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Шохруз Норхоновнинг узатмасидан кейин Жасур Ҳасанов ҳисобни очди – 1:0
48-дақиқада Жавоҳир Қаҳрамонов Халиловнинг узатмасини голга айлантирди – 2:0.
60-дақиқада эса Жасур Ҳасанов яна катта саҳнага чиқди. 38 ёшли футболчи ажойиб зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди – 3:0. Бу унинг турнирдаги 3-ўйинда киритган 3-голи бўлди. У шунингдек, 3та ассист амалга оширган.
Кўп ўтмай, туркманистонликлар фарқни бироз қисқартиришга муваффақ бўлишди – 3:1.
Шу тариқа, Душанбеда ўтган гуруҳ босқичидаги учинчи ўйинни ҳам Жиззах клуби ғалаба билан якунлаб, 3 ўйинда 9 очко жамғарган ҳолда гуруҳ пешқадамлигини қўлга киритди. «Сўғдиёна» кузда турнирнинг минтақавий яримфинал босқичига йўлланма олди.
