Обуна бўлинг

Спорт    7:00 / 19.08.2022     935

ОФК Кубоги. “Сўғдиёна” Гонконг жамоаси билан Жиззахда ўйнайди

Қуръа бўйича Гонконгда ўтказилиши керак бўлган баҳс ушбу мамлакатга киришда 2020 йил COVID-19 туфайли қўйилган қатъий талаблар ҳамон юмшатилмагани сабабли Жиззахга кўчирилган.

Фото: PFL

Аввал хабар берганимиздек, вилоятимизнинг “Сўғдиёна” футбол клуби Осиё футбол конфедерацияси кубоги марказий минтақа финалида Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга чиққан эди.

Навбатдаги ўйин 6 сентябрь куни Гонконгнинг “Истерн” клубига қарши ўтиши керак. Аммо баҳс қаерда бўлади? Кимдир Жиззах дейди, кимдир сафарда дейди. Шу саволларга аниқлик киритиш мақсадида “Championat.asia” мухбири ПФЛ клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиржон Акрамхонов билан суҳбатлашди.

ПФЛ вакили учрашув Жиззахда, “Сўғдиёна” ўйингоҳида ўтказилишини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, ОФК билан “Истерн” билан ўйин вақти ҳам келишиб олинган: 18:00.

Стадион прожекторлари 1900 люкс, ОЧЛ талаби 1800 люкс. Август ойи охиригача медиа трибуна қурилиши якунига етади. Бундан ташқари СИП сектор ҳам жиҳозланмоқда. Тиббиёт хонасини янада замонавий ҳолатга келтиришмоқда. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар рақибларни мағлуб этаверса “Сўғдиёна” бу йилги ОФК кубоги финалини ҳам ўз майдонида ўтказади.

Зоҳиржон Акрамхонов қуръа бўйича Гонконгда ўтказилиши керак бўлган баҳс ушбу мамлакатга киришда 2020 йил COVID-19 туфайли қўйилган қатъий талаблар ҳамон юмшатилмагани сабабли Жиззахга кўчирилганини билдирди. Гонконг футбол Ассоциацияси ўйинни қабул қилмасликка қарор қилди. ОФК Ўзбекистон ҳамда Тожикистонга сўров юборган ва мамлакатимиз учрашувни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!