Обуна бўлинг

Спорт    15:47 / 17.08.2022     435

ОФК кубоги. “Сўғдиёна” марказий минтақа финалида “Хўжанд”ни йирик ҳисобда таслим этди

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа навбатдаги ўйинни 6 сентябрь куни Гонконгнинг “Истерн” клубига қарши ўтказади. Мазкур баҳс Жиззах шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Фото: Championat.asia

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги “Мустақилликнинг 20 йиллиги” ўйингоҳида Осиё футбол конфедерацияси кубоги марказий минтақа финали ўз якунига етди.

Унда вилоятимизнинг бош футбол жамоаси “Сўғдиёна” “Хўжанд” меҳмони бўлди.

Учрашув вакилларимиз устунлиги билан бошланди. 13 дақиқада Жасур Ҳасанов чап қанотдан рейд уюштириб, рақибларни бирин-кетин алдаб ўтди ва якуний зарбани ҳам бехато йўллади.

21 дақиқада жиззахликлар ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлашди. Яна Жасур Ҳасанов чап қанотдан ўз услубида ёриб кириб мезбонларни доғда қолдирди.

Орадан 8 дақиқа ўтиб Шоҳруз Норхонов катта саҳнага чиқди. Ҳужумчимиз Виталий Денисовнинг заргарона пасини чиройли голга айлантирди.

Ўйинга нуқта 79 дақиқада қўйилди. Бу гал Шавкат Саломов ажойиб узатмани амалга оширди. 4 гол муаллифи эса Жавоҳир Қаҳрамонов.

Шу тариқа “Сўғдиёна” ОФК кубоги марказий минтақа финалида “Хўжанд”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда турнирдаги муваффақиятли иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа навбатдаги ўйинни 6 сентябрь куни Гонконгнинг “Истерн” клубига қарши ўтказади. Мазкур баҳс Жиззах шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!