Обуна бўлинг

Спорт    7:00 / 29.08.2022     207

Ўзбекистонда янги “BMB” футзал жамоаси ташкил этилди. Таркибда жиззахлик футболчилар ҳам бор

Янги мақсадлар, янгича ҳаракатлар дастурига эга бўлган жамоа биринчи мавсумнинг ўзидаёқ футзал бўйича 1-лига мусобақаларида чемпионликка эришиб, Ўзбекистон олий лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўзбекистон футболига янги ном билан кириб келган “BMB” футзал клуби қисқа фурсатда ўз дастхатига эга жамоа эканлигини намойиш этди.

Янги мақсадлар, янгича ҳаракатлар дастурига эга бўлган жамоа биринчи мавсумнинг ўзидаёқ футзал бўйича 1-лига мусобақаларида чемпионликка эришиб, Ўзбекистон олий лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Пойтахтимизда “BMB” FC жамоасининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди

“BMB” футбол клуби таъсисчиси BMB Trade Group инвестицион-консалтинг компанияси юртимизда спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда соҳага замонавий менежментни жорий қилиш йўналишида муҳим лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Бошланаётган янги мавсумда “BMB” футбол клуби ўз олдига юксак марраларни қўйган бўлиб, бу учун барча зарурий инфратузилма ва шароитлар яратилмоқда, жамоа хорижий легионер футзалчилар ва мутахассислар билан кучайтирилди. 

Маросим кутаринки руҳда ўтди. Келгуси режалар, ўтган давр мобайнида қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоб қилинди. Тақдимот доирасида клубга трансфер қилинган янги футболчи ва хорижий мутахассислар таништирилди. 

Жамоа ёзги трансфер ойнасида бразилиялик Пауло Энрике Суарес Де Соуза “Паулиньо”, Оливера Де Жесус Соуза Ҳебберт “Болт”, Фернандо Родригез Де Соуза “Фернандиньо” ва бош мураббий маслаҳатчиси Витор Вианналар билан шартнома имзолади. 

Таркибда, шунингдек, Жиззах вилоятида таваллуд топган иқтидорли футзалчилар Дониёр Тоҳиров ва Жаҳонгир Нарзуллаев ҳам бор.

Дониёр Тоҳиров фаолияти давомида кўплаб етакчи футзал клубларида тўп сурган. Энди у “BMB” таркибида 21 рақам остида тўп суради.

Жаҳонгир Нарзуллаев эса ўтган мавсум “Дизак” жамоасида тўп сурди. Жиззах олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси ҳисобланувчи Жаҳонгир янги жамоасида 29 рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!