Спорт    13:17 / 19.06.2022     708
“Қитъалар жанги”да Америка тор-мор этилди. Жиззахлик Бобо-Усмондан ғалаба!
Тўқнашувда Осиё вакиллари рақибларини 5-0 ҳисобида мағлуб этишди.

Москва шаҳрида бокс бўйича “Қитъалар жанги” турнири давом этмоқда.
Ушбу мусобақада Осиё терма жамоаси сафида ўзбекистонлик, жумладан, жиззахлик боксчи Бобо-Усмон Батуров ҳам иштирок этаётганликлари ҳақида хабар қилган эдик.
Боксчиларимиз ҳаракат қилаётган Осиё терма жамоаси навбатдаги жангни Америка термасига қарши ўтказишди.
Тўқнашувда Осиё вакиллари рақибларига хеч қандай имконият қолдиришмади – 5:0!
Жиззах фарзанди Бобо-Усмон Батуров 68 кг. вазн тоифасида Куба вакили Йоелис Лейл Молинага қарши рингга кўтарилиб, рақибини таслим этди ва “Қитъалараро кубок”даги 2 ғалабасини тантана қилди.
Эслатиб ўтамиз, Бобо-Усмон биринчи босқичда Намибия давлати (Африка терма жамоаси) боксчиси Бенхард Бернардни мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи жангида Россия терма жамоаси вакили Харитон Агрбага имкониятни бой берган эди.
