Спорт    7:01 / 1.08.2022     256
Россияда ўтказилаётган “Осиё болалари” спорт ўйинларида Жиззахлик таэквондочи олтин медаль соҳиби бўлди
Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси “Осиё болалари” ўйинларини умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин билан якунлади.

Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII “Осиё болалари” спорт ўйинлари давом этмоқда.
Кеча юртимиз таэквондочилари мусобақани якунлашди. Таъкидлаш жоиз, вакилларимиз “Осиё болалари” ўйинларини умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин билан якунладилар.
Қувонарлиси, бу ғалабага жиззахлик таэквондочи Ёдгорбек Жўрабоев ҳам муносиб ҳисса қўшди.
Зомин тумани 16-сонли умумтаълим макаб ўқувчиси, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ёдгорбек 73 кг. вазн тоифасида тунгсиз эканини исботлаб олтин медаль соҳибига айланди.
