Обуна бўлинг

Спорт    7:01 / 23.01.2023     129

“Сўғдиёна” Бельгия ва босниялик легионерларни ўз сафига қўшиб олди

Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган Жиззах вилоятининг “Сўғдиёна” футбол жамоаси таркибини тажрибали футболчилар эвазига кучайтиришда давом этмоқда.

Dženan Zajmović (Женан Займович) / Фото: “Сўғдиёна” ПФК ахборот хизмати

Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган Жиззах вилоятининг “Сўғдиёна” футбол жамоаси таркибини тажрибали футболчилар эвазига кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб, жумладан, бельгиялик легионер ҳужумчи Женан Займович билан бир йиллик шартнома имзолади.

Женан Займович 1994 йил 11 ноябрда туғилган. Футболчи шу кунгача Хорватиянинг «Локомотив», «Сесвите», Босниянинг «Травник», «Железничар», «Велез Мостар» жамоаларида тўп сурган.

Унинг сўнги жамоаси Сербиянинг «Радник» клуби ҳисобланади.

Tarik Isić (Тарик Исич) / Фото: “Сўғдиёна” ПФК ахборот хизмати

“Сўғдиёна”, шунингдек, босниялик легионер ҳимоячи Тарик Исич билан бир йиллик шартнома имзолади.

Исиc Тарик 1994 йил 8 октябрда туғилган. Футболчи шу кунгача ўз мамлакатининг «Турбина», «Радник», «Каплина», «Олимпик», «Челик Зенича», Малайзиянинг «Перак», Албаниянинг «Кукеси» жамоаларида ўйнаган.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!