Обуна бўлинг

Спорт    12:04 / 14.07.2022     256

“Сўғдиёна” ОФК кубоги плей-офф баҳсини Хўжандда ўтказади

Ўйин Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳридаги “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” марказий ўйингоҳида ўтказилади.

Бугун, 14 июль куни Осиё футбол конфедерацияси кубогининг плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Аваз Бердиқулов иштирокида ўтказилган қуръа натижаларига кўра, вилоятимизнинг бош футбол жамоаси – “Сўғдиёна” 17 август куни минтақа финалини Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасига қарши сафарда ўтказадиган бўлди. Ўйин Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳридаги “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” марказий ўйингоҳида ташкил этилади.

Агар “Сўғдиёна” ушбу ўйинда “Хўжанд”ни мағлуб этса,  6 ёки 7 сентябрь куни Гонконгда “Истрн Лонг Лайонс” билан баҳс олиб боради. 

Жиззах клуби яримфинал ёки финалга қадар етиб борса, мазкур ўйинлар Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Бақоев шогирдлари “Е” гуруҳи ғолиби сифатида плей-оффга йўлланма олган эди.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!