Обуна бўлинг

Спорт    7:09 / 28.06.2022     264

“Сўғдиёна” ОФК Кубогидаги ғалабали юришини давом эттирмоқда

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилаётган Осиё футбол конфедерацияси Кубоги-2022 турнирида Сўғдиёна”
мусобақа мезбони – Тожикистоннинг ЦСКА клуби билан баҳс олиб борди.

Фото: championat.asia

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси Кубоги-2022 турнири ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда иштирок этаётган Жиззах вилоятининг бош футбол жамоаси “Сўғдиёна” иккинчи турда турнир мезбони – Тожикистоннинг ЦСКА клуби билан баҳс олиб борди.

Гуруҳ босқичидан ўрин олган мазкур учрашувда вакилларимиз иродали ғалабага эришиди.

“Сўғдиёна” 3 дақиқадаёқ ўйинда ҳисобни очди. Жасур Ҳасанов жаримадан етказиб берган тўпни Шоҳруз Норхонов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Ҳасанов эса 2 та ўйинда 3 та ассист муаллифига айланди.

32 дақиқада ЦСКА ҳисобни тенглаштирди. Чап қанотдан Жонибек Шариповнинг узатмасидан сўнг Элшибек Рашидбеков боши билан дарвозани ишғол қилди, 1-1.

Биринчи бўлим охирида Жасур Ҳасанов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Унинг жаримадан йўллаган зарбасини рақиб жамоа дарвозабони бартараф эта олмади. Ушбу голдан сўнг “Сўғдиёна” танаффусга устунликка эга бўлган ҳолда чиқди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида ЦСКА дарвозабонининг қўпол хатосидан сўнг жиззахликлар ҳисобдаги фарқни янада оширишди. Шоҳруз Норхонов ўйиндаги дублини нишонлаш баробарида ҳисобни 3-1 кўринишига келтирди.

48 дақиқада “Сўғдиёна” дарвозаси томон пенальти белгиланди ва 11 метрлик жаримани Хуршед Жўраев бехато амалга оширди.

Бу ўйиндаги сўнгги голга айланди ва “Сўғдиёна” ОФК Кубоги-2022 гуруҳ босқчидаги иккинчи ўйинда ЦСКАни 3-2 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда жиззахликлар Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоаси устидан ғалаба қозонишган эди.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!