Обуна бўлинг

Спорт    8:18 / 20.06.2022     448

“Сўғдиёна” ўз тарихида илк марта ОФК Кубогида қатнашади

Футбол жамоамизнинг рақиблари, ўйин вақтлари ва қайси канал орқали намойиш этилиши эълон қилинди.

Вилоятимизнинг бош футбол жамоаси “Сўғдиёна” ОФК Кубогида иштирок этишидан хабардорсиз.

Турнир Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида 24, 27 ва 30 июнь кунлари марказлашган ҳолда ўтказилади.

“Сўғдиёна” дастлабки учрашувни 24 июнь куни соат 19:00 да Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин “Uzreport Tv” орқали трансляция қилинади.

Иккинчи турда эса вакилларимиз Тожикистоннинг “ЦСКА” клуби қаршилигини синдириши лозим. Ўйин 27 июнь соат 22:00 да бошланади. Учрашувни “Futbol Tv” орқали томоша қилишингиз мумкин.

Гуруҳ босқичининг учинчи баҳсида “Сўғдиёна”га Туркманистоннинг “Altyn asyr” жамоаси рақиб бўлади. Ушбу учрашув 30 июнь соат 19:00 да старт олади. Бу ўйин ҳам “Futbol TV” орқали намойиш қилинади.

Сўнгги

Спорт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!